СОҲИБҚирон амир темур маънавий қудратимиз рамзи



Скачать 51.11 Kb.
Дата01.11.2016
Размер51.11 Kb.
СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР МАЪНАВИЙ ҚУДРАТИМИЗ РАМЗИ


Соҳибқирон Амир Темурнинг XIV аср иккинчи ярмида тарих саҳнасига чиқиши Марказий Осиё халқлари тақдирида том маънода улкан ўзгаришлар ясади. Бир ярим аср босқинчилар истибдодида қолган халқлар Амир Темур азму шижоати туфайли озодликка мушарраф бўлди.
Мустабид шўро тузуми барҳам топиб, Ватанимиз мустақилликка эришгач, тарихимизга холис ва адолатли муносабат қарор топди. Чунончи, Соҳибқирон бобомиз ҳаёти ва фаолияти ҳақиқат нуқтаи назаридан ёритила бошланди, номи шарафланди, асл қадр-қиммати қайта тикланди. Президентимизнинг ташаббуси билан 1993 йил пойтахтимиз марказида Амир Темурга муҳташам ҳайкал ўрнатилди. Республикамизнинг қадимий ва навқирон шаҳарларида ҳам ана шундай ҳайкаллар тикланди, Соҳибқирон бобомиз номи билан боғлиқ обидалар таъмирланди. Мана, мустақиллик даврининг ўтган 23 йили мобайнида юртимизда янги авлод дунёга келиб вояга етдики, бу авлод Амир Темурни ўзининг буюк аждоди, атоқли давлат арбоби ва машҳур саркарда, деб билади.

Амир Темур таваллуд куни — 9 апрель арафасида илм аҳли бу буюк сиймо билан боғлиқ тарихимизга яна такрор назар ташлашимиз табиийдир. Зеро, Соҳибқироннинг халоскорлик фаолияти шу қадар улкан тарихий аҳамиятга эгаки, мана, бир неча асрдан бери дунё олимлари томонидан Амир Темур ва темурийлар даври турли фанлар нуқтаи назаридан ўрганилаётир. Аввало, бу давр Амир Темур ва темурийларга замондош муаррихларни ҳайратга солгани сир эмас. Ана шундай кишилардан бири ўиёсиддин Али ибн Жамол Яздий “Ҳиндистоннинг ғазавоти рўзнома”сини 1399 ва 1403 йиллар орасида ёзиб, Амир Темурга тақдим этган. Лекин асар, воқеалар тавсифи нуқтаи назаридан ҳаққоний бўлса-да, Соҳибқиронга ҳаддан ташқари хушомадгўйлик руҳида ёзилгани учун Амир Темурга ёқмаган. Бироқ бу асар кейинроқ Низомиддин Шомий ва Шарафуддин Али Яздий асарларига асос бўлган.

ўиёсиддиннинг асари ёқмагани боис Амир Темур ҳижрий милодий 1401-1402 йили ўзи билан 1392 йилдан бери ҳарбий юришларида иштирок этган Низомиддин Шомийга содда тилда, сарой солномаларига асосланиб салтанат тарихини ёзишни буюради. Шомий 1404 йил ёзида “Зафарнома” асарини ёзиб битириб, Соҳибқиронга тақдим этади.

Ана шундай мукаммал яна бир тарихий асарни Шарафуддин Али Яздий яратади. У бир неча йил Шоҳруҳ Мирзонинг ҳамда унинг кичик ўғли Иброҳим Султоннинг саройида хизмат қилади. Яздий шеърият, фалсафа ва илми нужумдан чуқур хабардор олим эди.

Яздийнинг иккинчи шарафли иши ўз “Зафарнома”сини яратганидир. Муаррих бу асарига Амир Темурнинг болалик йилларидан вафотигача ва вафотидан кейинги бир неча ой ичида юз берган воқеаларни ҳам киритган. Унинг “Зафарнома”си Темур ва темурийлар тарихига оид энг мукаммал асар ҳисобланади. Шоҳруҳ Мирзо ва ундан кейинги темурийлар саройида хизмат қилган барча муаррихлар Яздий “Зафарнома”сидан фойдаланганлар.

1996 йили апрель ойида Париждаги ЮНЕСКО қароргоҳида дунё миқёсида Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги нишонланиб, “Темурийлар Ренессанси” халқаро мавзуида илмий анжуман ўтказилди. Унда иштирок этган олимлар Амир Темурнинг уч ғарбий улусда мўғул истибдодига барҳам бергани ва бу улуслардаги кичик мулкларни ягона бир улкан давлатга бирлаштиргани натижасида Европада Ренессанс — бизда Уйғониш деб аталган юксак илмий, маданий юксалиш рўй берганини якдиллик билан тан олдилар. Бу Уйғониш шаҳар қурилиши ва меъморчилиги, инсоний муносабатлар, адабиёт ва илм-фанда яққол кўзга ташланди. Темурийлар Ренессансининг энг йирик ҳодисаси Алишер Навоий ижодиёти, десак, муболаға бўлмайди. Навоий ўз ижодида ўзбек тилини беқиёс даражада юксалтирди.

Темурийлар Ренессанси, айниқса, астрономия ва математика соҳасида кўзга яққол ташланди. Бу борада Мирзо Улуғбекнинг “Зижи”ни айтиб ўтиш жоиз. Илм-фан ва маданиятнинг бутун ислом оламида мўғул истилосидан кейин янгидан гуркураб ривожланиши Амир Темур номи ва фаолияти билан узвий боғлиқдир. Соҳибқирон бобомиз Марказий Осиёда илмий ва адабий фаолият ривожи учун қулай шароит яратганлиги туфайли кўплаб олимлар бу ерда хотиржам яшаб, баркамол ижод қилдилар. Амир Темур ҳаётлиги давридаёқ салтанат пойтахти Самарқандга кўплаб олимлар тўпланди. Соҳибқирондаги фанларга, маданият ва меъморчиликка бўлган юксак иштиёқ унинг авлодларида ҳам сақланди. Бу борада энг юксак поғонада турган авлоди — тўртинчи ўғли Шоҳруҳ Мирзонинг фарзанди Мирзо Улуғбек. У ўзининг астрономия ва математика соҳасида эришган юксак ютуқлари билан темурийлар давлатига катта шуҳрат келтирди. Улуғбек буюк бобосининг анъаналарини давом эттириб, илм-фанни ривожлантириш бўйича катта ишлар олиб борди.

Албатта, ўрта асрлар астрономияси ва математикасининг дурдонаси Улуғбек “Зижи”дир. Улуғбек номини дунёга машҳур қилган бу асар “Зижи Улуғбек”, “Зижи Султоний” ва “Зижи жадиди Кўрагоний” номлари билан маълум. Ҳозирги кунгача бу асарга кўплаб шарҳлар ёзилган ва унинг парчалари ҳам Шарқда, ҳам ўарбда босилиб чиққан.

Улуғбек “Зижи”га бўлган қизиқиш бизнинг кунларда ҳам давом этаётир. Унда келтирилган шаҳарлар ва юлдузларнинг сферик координаталари қитъалар дрейфи назарияси нуқтаи назаридан жуда катта аҳамиятга эга.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, Соҳибқирон бобомиз асос солган буюк давлатчилик асослари, ўша даврдаги илм-фан ривожи дунё тамаддунида муҳим ўрин тутади. Бугун дунё сари юзланаётган мустақил диёримизда амалга оширилаётган улкан янгиланишлар ҳам, ҳеч шубҳасиз, халқимизнинг сўнмас қудрати ва заковатидан далолат беради.



Амир Темур (1336—1405)

Амир Темур родился 9 апреля 1336 года в кишлаке Ходжа Илгар (Яккабаг) близ Кеша (Шахрисабз). Его отец, эмир Мухаммад Тарагай, был из знатной семьи тюркского рода барласов. Он был влиятельным человеком и пользовался большим авторитетом в Мавераннахре. Его предки занимали достойное место в рядах дворцовой элиты Чагатайского улуса и выводили свою родословную от легендарной прародительницы тюрков Аланкувы, а владения их находились вокруг Кеша и Несефа. Отец Темура эмир Тарагай постоянно участвовал в курултаях чагатайских беков, созываемых ханом улуса на берегу реки Или.
По описанию Шараф ад-дина Али Йезди, эмир Тарагай относился с большим уважением к людям науки, дервишам и отшельникам, чтил их и присутствовал на их собраниях. Эмир Тарагай особое почтение оказывал шейху Шамс ад-дину Кулалу, ставшему впоследствии духовным наставником Амира Темура.
Известно, что мать Амира Темура звали Текина Мохбегим, однако о ее происхождении сохранились очень противоречивые сведения. Детство и юность Амира Темура прошло в горах Кеша. В юности Амир Темур любил охоту и конные состязания, метание копья и стрельбу из лука, имел склонность к военным играм. С десятилетнего возраста наставники — атабеки, служившие у Тарагая, обучали Амира Темура военному искусству и спортивным играм. Повзрослев, он собрал друзей детства, преимущественно из рода барласов, в хорошо вооруженную дружину. В числе соратников Амира Темура были Аббас Бахадур, Джаханшах, Кимари Инак, Сулейманшах, Сайфуддинбек и другие. Впоследствии они стали его верными эмирами.
Амир Темур был человеком отважным и сдержанным. Обладая трезвостью суждений, он умел принять самое верное решение в трудных ситуациях. Эти черты характера и притягивали к нему соплеменников. Военную службу Амир Темур начал у местных правителей. С небольшим хорошо вооруженным отрядом он участвовал в стычках между чигатаями и моголами и приобретал военно-тактический опыт. В скором времени об отваге Амира Темура стало известно всей Кашкадарьинской долине. Слава сблизила Темура с влиятельными эмирами Мавераннахра.
В 1355 году он женится на дочери эмира Джаку Барласа Турмуш-ага. Верховный эмир Мавераннахра Казаган, убедившись в достоинствах Темура, в 1355 году отдал ему в жены свою внучку Ульджай Туркан-ага. Благодаря этому браку возник союз Темура с эмиром Хусайном — внуком Казагана. Они вместе выступали против моголов. В 1356 году у двадцатилетнего Темура рождаются два сына. Летом родился Джахангир — у Ульджай Туркан-ага, а осенью Омар Шайх — у Турмуш-ага.


База данных защищена авторским правом ©bezogr.ru 2016
обратиться к администрации

    Главная страница