Йигирма биринчи аср маънавият ва руҳоният асри бўлажак ёки



страница19/19
Дата04.05.2016
Размер4.7 Mb.
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19

(“Эрк” газетаси, №1, 2000 й.)

 

 

 



Буланд Эжевит, Туркия Бош вазири:

 

Ғарбда сиёсатчи шоирларни кўп учратмайсиз, аммо Шарқда, хусусан, Турк ўлкаларида сиёсатчилар, давлат одамлари, ҳукмдорлар орасидан кўплаб буюк шоирлар етишиб чиққан. Масалан, Усмонли подшоҳлари орасида машҳур шоирлар ҳам бор. "Хатоий" тахаллуси билан шеърлар ёзган шоҳ Исмоил, ҳукмдор бўлиш билан бирга, айни пайтда буюк шоир ҳам эди.



Ўзбек шоири Муҳаммад Солиҳ ҳозирги замон Турк сиёсатчи шоирларининг устун ўрнагидир. У бир пайтнинг ўзида ҳам ўзбек туркларининг кўзга кўринган шоири, ҳамда Ўзбекистоннинг бош мухолифат партияси бўлган "ЭРК"нинг Раисидир.

Муҳаммад Солиҳ ўз шеърларини оғир тазйиқ-таъқиблар бўлган замонларда ёзди. Совет Иттифоқи тарқаб кетган ва Ўзбекистон мустақил жумҳурият деб эълон қилинган бўлишига қарамай, тазйиқлар ҳали ҳам давом этаётир. Фақат уста шоирларнинг "шеър тили" энг оғир тазйиқлар остида ҳам Эрк машъаласини баланд тутиб келаверади. Муҳаммад Солиҳ ҳам турли ғайриинсоний тузумларнинг тазйиқи остида Эрк машъаласини ўз шеърлари билан ёниқ тутиб келган шоирдир. Бир сиёсатчи сифатида Муҳаммад Солиҳ ва унинг сафдошлари ҳали ҳам маълум маънода, ердан олиб, ерга урилмоқдалар. Бироқ, Муҳаммад Солиҳ бундай тазйиқларга вақтида, ўз шеъри билан жавоб бериб қўйган:

 

"Агар ҳеч ким мени ерга урмаса,



Кўкка қандай сакрай олардим?"

 

Шоир сифатида у аллақачон кўкка сакраб бўлган, ишонаманки, у бошчилик қилаётган эркинлик ва демократия ҳаракатининг, "ЭРК" Партиясининг кўкка сакрайдиган кунлари ҳам яқиндир!



(’’Agaзlar Sair Olsa’’, 1987. ’’Цtёken’’ нашриёти )

 

 



 

Башир Ойвозўғли,

Туркияда чиқадиган “Замон” газетасининг мухбири:

 

 



Оғочлар ҳурми? Нозим Ҳикматнинг "Бу мамлакат бизники" номли машҳур шеърининг тиллардан тушмаган мисралари шундай:

Яшамак бир оғоч каби тек ва ҳур

Ва бир ўрмон каби қардошчасига:

Бу ҳасрат бизники.

Илгарироқ Ўзбек Туркларидан бўлган Муҳаммад Солиҳнинг "Оғочлар шоир бўлса" номли китобини такрор кўздан кечирдим. Советлар Бирлиги ҳали тарқалмаган, фақат чириётгани тобора чуқурроқ ҳис этила бошлаган йилларда ёзилмиш шеърлардан иборат бўлган бу китобда, боқинг, Муҳаммад Солиҳ не дейди:

Оғочлар шоир бўлса, нима ҳақда ёзган бўларди?

Бир оз қушлар ҳақда,

осмон, қуёш

ва саёҳат ҳақида,

саёҳат, саёҳат, саёҳат ҳақида

тинмай ёзган бўларди!

Сизнингча, Ўзбек шоири не демак истаган?

Ёки Нозимнинг "тек ва ҳур" оғочи саёҳат фикрини билмаган оғочмиди?

(’’Zaman’’ газетаси, 28 феврал, 2000 й )

 

 



 

Туркияда чиқадиган

"САБОҲ" газетаси мухбири, журналист аналитик Женгиз ЧОНДОР:

 

Муҳаммад Солиҳнинг исмини Советлар Иттифоқи замонида эшитгандим. Совет ҳокимиятига қарши мужодала қилиш кераклигини кўрсатган ноёб турк шахсларидан биридир.



У советларга қарши ўз сўзини айтаётган пайтда Ўзбекистон Компартияси бошида Ислом Каримов бўлиб, у Москванинг Тошкент бўлими сифатида меҳнат қиларди... Раҳматли Турғут Ўзол "21 аср турк дунёсининг асридир", шиорини илк бор ўртага ташлаган лидер эди. У Ўрта Осиёнинг янги мустақил бўлган турк жумҳуриятларига жуда катта аҳамият берарди. Ва унинг яқинлари билади, Ўрта Осиёда Ўзол ҳазм қилолмаган бир одам бор эди.

Бугун ўша Каримов бир тарафдан коммунистик ҳийлалари билан ўз халқига тазйиқ ўтказар экан, иккинчи тарафдан ёлғон пропаганда билан Туркияда обрўсизлантирмоқ истаяпти. Бу борада ҳар ерга бош суқиб, Муҳаммад Солиҳни изламоқда, уни ёлғонлар билан "террорист" деб эълон қилмоқда.

Биз иккита дўстимиз билан 1992 йилда Муҳаммад Солиҳни зиёрат қилгандик. У янги қурилган партияси "ЭРК"нинг бошида эди. Президентликка номзодини қўйиб, минг бир хил найранг ишлатилган бу сайловда ютқазганди...

У пайтларда Туркиянинг Ўрта Осиё сиёсатига Сулаймон Демиралнинг қўли тегиб, у Озорбайжон ва Ўзбекистон коммунистлари билан қучоқлашганди. Бу минтақанинг келажагини ўйламаслик Туркиянинг расмий сиёсати ҳолига келганди.

Муҳаммад Солиҳ бир йил сўнгра Туркияда яшай бошлаганди. Бир гал мени зиёрат қилганди, бирга тушлик емаги еган эдик. Менинг газетачи дўстларим ёнимдаги узун бўйли мухолифат лидерининг бир куни халқаро шахсиятга айланишини идрок этмаган бўлсалар керак...

(“SABAH” газетаси, 08. 07. 1999)

 

 



Шоир таваллудига бағишланган йиғилиш

 

 



Муҳаммад Солиҳнинг 50 ёшга тўлиши муносабати билан Рус Пен клуби, Москва Хелсинки инсон ҳақлари Қўмитаси ва Марказий Осиёда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Жамияти бир йиғилиш ўтказдилар. Ушбу йиғилиш қатнашчилари имзолаган баёнотдан бир парчасини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

Ўзбекистонда чиқадиган газета ва журналлар, радио ва телевидение Муҳаммад Солиҳга қарши туҳмат дарёсини оқизмоқда. Корхоналар, идоралар, ўқув юртлари ва маҳаллаларда юқорининг буйруғи билан "Президентимизни ҳимоя қиламиз!", "Йўқолсин мустақиллик ва барқарорлик душманлари!" каби шиорлар остида мажлислар ўтказилди. Бу манзара бизга тоталитаризмнинг энг зулматли замонларини, Андрей Сахаров ва Александр Солженитсинларни қоралаш кампанияси кунларини эслатади.

Муҳаммад Солиҳ ўзининг эллик ёшини сиёсий сургунда, аммо ижодий ғайратга тўлиб турган бир пайтда қаршиламоқда.

Биз Муҳаммад Солиҳни бу қутлуғ сана билан табриклаймиз. Унинг бош мақсади бўлмиш Ўзбекистоннинг мустабид тузумдан озодлиги рўёбга чиқишини ва мамлакатининг демократик, эркин жмият қуриш йўлига ўтишини тилаймиз!

Имзолар:

Андрей Битов, Рус Пен Клуби президенти

Александр Ткаченко, Рус Пен Клуби бош директори

Людмила Алексеева, Халқаро Хелсинки Федератсияси президенти, Москва Хелсинки гуруҳи раиси

Белла Ахмадуллина, шоир

Валентин Гефтер, Инсон ҳуқуқлари институти директори

Гавҳар Худоназарова, "Тожикистон" фонди президенти

Михаил Арутюнов, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро Ассамблеяси президенти

Борис Кудашкин, шоир, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси

Виктор Кучериненко, "Мемориал" Жамияти Бошқарув ҳайъати аъзоси

Александр Любославский, "Защита прав и свобод человекар" журнали редактори

Авди Қулиев, "Туркманистон" фонди президенти

Наталя Зимянина, "Вечерний клуб" газетаси шарҳловчиси

Шомил Шиабуддинов, "Ватан" партияси вакили

Виталий Пономарев, Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари бўйича Информатсия марказининг ижроий директори

Абдуфаттоҳ Маннопов, Марказий Осиёда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Жамияти раисдоши

20 декабр, 1999 йил, Москва.

 

 



 
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19


База данных защищена авторским правом ©bezogr.ru 2016
обратиться к администрации

    Главная страница