Иссиқлик тармоғи ва иссиқлик пунктларидан техник фойдаланиш қоидалари



страница1/9
Дата01.11.2016
Размер1.62 Mb.
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




«Узкоммунхизмат» агентлигининг

2014 йил 18 декабрдаги 130-сон

буйруғи билан тасдиқланган


Иссиқлик тармоғи ва иссиқлик пунктларидан техник фойдаланиш қоидалари

1 - боб. Умумий қоидалар

1-§. Қўллаш соҳаси ва тартиби

1. Мазкур иссиқлик тармоғи ва иссиқлик пунктларидан техник фойдаланиш қоидалари, кейинги ўринларда қоидалар, иссиқлик тармоғи ва иссиқлик пунктда меҳнатни хавфсиз ташкиллаштиришни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва йўналтирилган.

2. Мазкур қоидалар идоравий бўйсуниши, мулкчилик шакли ва ишлаб чиқариш усулидан қатъий назар иссиқлик таъминоти билан шуғулланувчи корхоналар учун жорий қилинган ва бутун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилади.

Мазкур қоидалар талаблари бажариш мулкчилик шакли, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъий назар иссиқлик тармоғи ва иссиқлик пунктларида лойиҳалаш, тайёрлаш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, созлаш, техник кўрикдан ўтказиш ва фойдаланиш билан шуғулланувчи барча вазирлик, идора, корхона, ташкилотлар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек хусусий тадбиркорлик субъектларининг барча раҳбар ҳодимлари ва масъул мутахассислари учун мажбурий ҳисобланади.

3. Мазкур қоидаларда назарда тутилмаган ишларни бажаришда меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими техник фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилинади.

4. Мазкур қоидалардан четга чиқишга техник фойдаланиш бўйича янги нормалар амалга киритилишидан бошқа ҳолларда йўл қўйилмайди. Қоидаларга ўзгартириш ва қўшимчалар фақат уларни тасдиқлаган ташкилот томонидан киритилиши мумкин.



2-§. Мансабдор шахслар ва хизмат ҳодимларига талаблар

5. Хавфсиз усуллар бўйича ўқитиш ва ишга қабул қилиш ДС 12.0.004-90 «Меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитишни ташкил қилиш. Умумий қоидалар» ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 29.06.1996 й. да тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 14.08.1996 й. да № 272 сон билан рўйхатга олинган «Меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитиш ва билимларни текширишнинг намунавий қоидалари» га мувофиқ амалга оширилади



3-§. Авария ва бахтсиз ҳодисаларни текшириш тартиби

6. Иссиқлик тармоғи ва иссиқлик пунктидан фойдаланиш «Техника хавфсизлиги қоидалари”га мувофиқ амалга оширилиши лозим бўлиб, техника хавфсизлиги қоидалари бузилган хар бир ҳолат ҳамда асбоб-ускуна ва механизмларнинг ишдан чиқиши натижасида инсонларга ёки ускуналарга зарар етказилиши мумкин бўлган холатлар бўйича дархол рахбариятга хабар берилиши ва хавф-хатарнинг олдини олиш юзасидан тезкор чоралар кўрилиши лозим.

7. Фойдаланувчи ташкилот рахбарияти зиммасига техника хавфсизлиги бўйича ишларни олиб бориш, хавфсиз иш шароитини яратиш, техника хавфсизлиги юзасидан меъёрий-хуқуқий хужжатларни ишлаб чиқиш ва уларни корхонанинг ички буйруқлари билан тасдиқлаш вазифаси юклатилади.

Ташкилий тузилма бўлинмалари (цех, хизмат, смена, лаборатория ва хк) бошлиқлари хавфсиз иш шароитини яратиш бўйича ташкилий ва техник чора тадбирларни амалга оширишлари, ишчи-хизматчиларни инструктаж қилиш ва хавфсиз иш олиб бориш бўйича ўқитишлари ҳамда техника хавфсизлиги қоидалрини бажарилиши юзасидан назорат олиб боришлари лозим.

8. Иссиқлик тармоқлари, иссиқлик пунктлари ва истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларидаги электр ускуналар ва қурилмаларидан фойдаланиш “Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги

9. Иссиқлик тармоқлари, иссиқлик пунктлари ва истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларидаги химоя воситалари ва қўлланмалари (противогаз, газоанализатор, химоя белбоғи ва кўзойнаги, диэлектрик қўлқоплар ва хк.) ўрнатилган тартибда ва қоидаларга асосан синовдан ўтказиб турилади.

10. Фойдаланувчи ташкилотнинг ишлаб чиқариш ходимлари электр токи урган холатда ундан чиқариш усулларини билиши, биринчи ёрдам кўрсатиши, вақти билан ўз малакасини ошириб туриши ва бошқа ходимларни ўқитишлари керак;

Бошқа бахстиз ходисалар юз берган холатда жабрланувчига шифокордан олдинги ёрдам кўсатиш усулларини билишлари керак;

Ишлаб чиқариш ходимларининг доимий бўлиш зарур дори-дармон ва боғловчи материаллар билан жихозланган аптечкалар бўлиши лозим

11. Фаолият юритаётган энергокорхонада бошқа ташкилотлар томонидан қурилиш-монтаж, созлаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилган тақдирда, техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, портлаш ва ёнғин хавфсизлиги юзасидан и фойдаланувчи ташкилот хамда қурилиш-монтаж, созлаш ва таъмирлаш корхоналари ходимларининг ўзаро чора кўришларини назарда тутувчи қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши, шунингдек цех (бўлинма) да жойлашган ускуна ва иншоотда бир вақтнинг ўзида бир неча ташкилотлар томонидан ишларнинг олиб борилишида қўшма иш жадвали тузилиб, энергокорхона рахбари томонидан тасдиқланиши керак.

Ишчи ходимларнинг ўз иш участкаларида иш хавфсизлиги қоидаларига риоя этишлари, уларнинг ўз ихтисосига муносиблиги юзасидан чора-тадбирларнинг бажарилиши бўйича жавобгарлик энергокорхонада қурилиш-монтаж, созлаш ва таъмирлаш ишлари олиб бораётган корхона рахбарлари зиммасига юклатилади.

4-§. Ёнғин хавфсизлиги

12. Қурилмалар ва иссиқлик тармоғи марказий иссиқлик пунктлари насос подстанциялари истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш ускуналари таъмирлаш ва бошқа бино ва иншоотлар ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлиши керак. Фойдаланувчи ташкилот раҳбари ёнғинга қарши тадбирлар ва корхонада ёнғинга қарши тартибга риоя қилинишини таъминлайди.

17-пунктда кўрсатилган объектларнинг ёнғинга қарши ҳолати шунингдек ёнғинга қарши инвентар ва бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг соз ҳолатда бўлиши учун уларни балансда сақловчи масъул бўлади.

13. Фойдаланувчи ташкилотда бош муҳандис раҳбарлигида ёнғин-техник комиссияси тузилади.

14. Фойдаланувчи ташкилот ишчилари билан иш олиб борилаётган участкада ёнғин хавфсизлигига риоя қилиниши бўйича тушунтириш олиб борилиб унда ёнғин содир бўлганда ёнғин командасини чақириш ва мавжуд ўт ўчириш воситаларидан фойдаланиш тартиби тушунтирилади.

Тушунтириш ва ўқитиш мавжуд участкадаги ёнғин хавфсизлигига масъул шахс томонидан амалга оширилади.

15. Ҳар бир ёнғин ҳодисасида ишчилар иштирокида махсус комиссия ёнғин сабабларини ва унинг пайдо бўлишининг айбдорларини аниқлаш, зарарларни ҳисоблаб чиқиш ва ёнғинга қарши тадбирларни ишлаб чиқишни амалга оширади.

16. Фойдаланувчи ташкилотнинг ишлаб чиқариш ёрдамчи ва маиший бино ҳамда иншоотлари ойда камида бир марта ёнғин-техник комиссия текширувидан ўтказилади.Аниқланган камчиликлар белгиланган комиссия томонидан ўз вақтида бартараф этилади.

17. Электр газ пайвандлаш ўйиш ва болғалаш ишлари «халқ хўжалигининг саноат корхоналари бўлмаган ва бошқа объектларда олов воситасида амалга ошириладиган ишларни бажаришда ёнғин хавфсизлиги тадбирлари тўғрисидаги йўриқнома» талабларига риоя қилиниши керак .

5-§. Мазкур қоидаларни бажаришда жавобгарлик

18. Мазкур қоидаларни билиш ва бажариш фойдаланувчи ташкилотнинг барча ҳодимлари учун мажбурий ҳисобланади.

19. Мазкур қоидаларни бузган ишчилар қоидабузарлик даражаси ва хусусиятидан келиб чиқиб маъмурий ёки суд тартибида жавобгарликка тортиладилар.

6-§. Ишларни бажарувчи ташкилотга асосий талаблар

20. Ишлар бажарувчи ташкилот ишчиларининг асосий вазифалари қуйидагилардир:

а) ишларни бажарувчи балансида кўрсатилган иссиқлик таъминотига уланаган объектлар истеъмолчиларни иссиқлик ва иссиқ сув билан сифатли ва бир текисда таъминлаш;

б) иссиқлик бериш тартибига риоя қилиш, иссиқлик тармоқлари ва истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларида меъёрий босим ва ҳароратни сақлаш;

в) ишлар бажарувчи корхона ва унинг звено-бўлимларида иссиқликни ишлаб чиқариш ва уни ташишда максимал тежамкорликни таъминлаш.

21. Мазкур ташкилотлар ишчилари шунингдек қуйидагиларга мажбурдир:

а) халқ хўжалиги ва аҳолининг иссиқлик энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш учун марказлашган ва марказлашмаган иссиқлик таъминотининг келгуси ривожланиши бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

б) ишлаб чиқариш қувватини ошириш, иссиқликни ишлаб чиқариш ташиш ва тақсимлаш таннархини камайтириш чораларини кўриш;

в) ташкилотда қўлланиладиган техникаларни ўрганиш;

г) ташкилотдаги бошқа ишчилар ўз малакасини ошириши ва ўқиши керак.

22. Ташкилотдаги ҳар бир ишчи ишлаб чиқариш аҳамиятини унинг халқ хўжалигидаги аҳамиятини яққол тушуниши давлат меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига қатъий риоя қилиши мазкур қоидалар техника хавфсизлиги қоидалари ички тартиблар ишлаш жойидаги ва лавозим йўриқномалари ҳамда юқори ташкилот кўрсатмаларини бажариши шарт.

23. Иссиқлик тармоғидан фойдаланиш, ташқи иссиқлик тармоғининг истеъмолчиларга тармоқланиши, ёқилган иссиқлик камералари, насос-кўчувчи подстанциялари, истеъмолчиларнинг марказий ва иситиш пунктларини ўз ичига олади.

24. Хизмат кўрсатиш ҳудудининг чегаралари тармоққа мансублиги бўйича аниқланади.

25. Ташкилот маъмурий-хўжалик жиҳатдан мос шаҳар вилоят ҳокимлигига бўйсунади.

26. Ташкилот қуйидагиларни бажаради:

а) унинг тасарруфида бўлган цех участка хизмат навбатчилик сменаси ва бошқа тузилмавий бўлимларга маъмурий-хўжалик ва техник раҳбарликни;

б) киритилган ва мавжуд иссиқлик тармоғи иссиқлик пункти ва иссиқлик истеъмоли қурилмаларни техник қабул қилиш;

в) таъмирлашни режалаштириш тизимига мувофиқ иссиқлик тармоғи ва иншоотларни таъмирлаш бўйича йиллик ва ойлик режаларни ишлаб чиқиш;

г) иссиқлик пунктларини ҳамда иссиқлик тармоқларини реконструкция қилиш ва кенгайтириш, режаларини ишлаб чиқиш, иссиқлик тармоғи ва иншоотлар қурилиши ва лойиҳалашда техник вазифа ҳамда техник шароитларни тасдиқлаш;

д) иссиқлик тармоғи иссиқлик пункти иссиқлик истеъмоли тизими ҳамда бошқа иншоотларда қурилиш–монтаж ишларини техник назоратдан ўтказиш;

е) иссиқлик таъминоти ишончлилиги сифати ҳамда тежамкорлигини таъминлашга қаратилган йиллик ва чораклик ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда бу тадбирларни амалга ошириш юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;

ж) аҳоли пунктларидаги (посёлка шаҳар туман) иссиқлик таъминоти келгуси истиқболдаги режаларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

з) иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари техник ҳолати ва ишлашини назорат қилиш ҳамда иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш;

и) балансида бўлган иссиқлик тармоғи иссиқлик пункти ва иншоотларни ҳужжатлаштириш ҳамда инвантаризациядан ўтказиш;

к) хизмат кўрсатувчи ҳодимларни ўқитиш ва малакасини ошириш;

л) авария ва бузилишларни олдини олиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш техника ҳавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси ҳолатини яхшилаш;

м) бўлимларни керакли материаллар: эҳтиёт қисм, механизм ва махсус кийим билан таъминлаш;

н) истеъмолчилар билан уларни иссиқлик ва иссиқ сув билан таъминлаш бўйича шартномалар тузиш ва шартномада кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларга риоя қилиш;

о) иссиқлик тармоғига турар жой ва жамоат бинолари саноат ва коммунал-маиший корхоналарни бирлаштиришга рухсатнома ва шароитларни тақдим қилиш;

п) иш ва лавозим йўриқномалари иссиқлик тармоғининг оператив схемаси иссиқлик истеъмоли тизими ва бошқа техник ҳужжатларни тузиш.

27. Ишларни бажарувчи ташкилот таркибий ва тузилмавий ишлаб чиқариш бўлимлари ҳамда хизматларини юқори турувчи орган томонидан тасдиқланган ташкилий тузилиш ва штатлар ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқ белгилайди

2- боб. Бино ва иншоотлар ҳудуди

28. Худуд, бино ва иншоотлар лозим даражада фойдаланиш ва санитар-техник ҳолатдалигини таъминлаш учун энергокорхонасида қуйидагилар соз ҳолатда сақланиши керак:

энерго корхонанинг бутун ҳудудидаги бино ва иншоотлардан сиртқи қатламдаги ва грунт сувларини чиқариш тизими (дренажлар, каптажлар, ариқлар, сув чиқариш каналлари ва бошқалар);

қувурлардаги хаво чиқиш шовқинни пасайтиргичлар, шунингдек шовқин манбасини қисқартирувчи ва унинг даражасини меъёргача камайтирувчи қурилма ва иншоотлар;

сув қувури, канализация, дренаж, иситиш, транспорт, газ хусусиятли ва суюқ ёқилғи тармоқлари гидро кўл йўқотиш ва уларнинг иншоотлари;

ичимлик суви манбалари, сув таъминоти манбаларидан муҳофаза қилинган сув ва санитар ҳудудлар;

темир йўллар ва ўтиш жойлари, автомобил йўллари, подездлар, кўприклар, пиёдалар ўтиш йўллари.

Кўчки, жала, ёнғинга қарши иншоотлар

базис ва ишчи репер ва маркалар;

грунт сувлари тартибини кузатиш учун пьезометрлар ва назорат қудуқлари;

муҳандислик-техника ҳимоя воситалари;

Чақмоқдан ҳимоя қилиш тизимлари ва тупроқлама;

29. Режалаштирилмаган ҳудуд бўйича иссиқлик тармоғидаги ер ости ўтказгичларида сувларни чиқариш ва канал ва камераларда сув пайдо бўлишидан ҳимоя қилиш бўйича махсус тадбирлар ўтказилиб маҳаллий режалаштириш амалга оширилади.

30. Иссиқлик ўтказгич трассаларида қурилиш олиб бориш, материаллар сақлаш, ахлатлар тўкиш, дарахт ташиш, шунингдек фойдаланувчи ташкилот рухсатисиз хандақлар қазишга йўл қўйилмайди.

31. Бино ва иншоотларни техник кўрикдан ўтказиш ва сақланишини назорат қилиш “Иссиқлик электростанцияларидаги ишлаб чиқариш бино ва иншоотларидан фойдаланиш йўриқномаси”га мувофиқ амалга оширилади

Ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари қурилиш конструкцияси ҳолати темир бетон конструкцияларини беркитилган ва маҳкамланган қисмлари, темир бетон конструкцияларидаги арматура ва бетон ҳолати (емирилиш ва деформация пайдо бўлганда), динамик ва термик юклама, ҳамда ҳаракатга эга бўлган конструкция ва участкалар айниқса синчиклаб кузатилиши керак.

32. Бино ва иншоотларни тизимли кузатишдан ташқари йилда икки марта(баҳор ва кузда) барча конструкция ва қисмлар умумий кўрикдан ўтказилади.

Қурилиш конструкциясида ёриқ, бузилиш ва бошқа камчиликлар аниқланганда доимий кузатув белгиланиб олов ва ўлчаш асбоблари ишлашини кузатади.

Режали текширув натижалари журналада қайд этилиб бино ва иншоотнинг техник ҳолати ва аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш белгиланади.

Конструкция ва узеллар авария ҳолатида бўлса уларни келтириб чиқарган сабабларни зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилади.

33. Ҳар бир ёпилган участкада лойиҳа маълумотлари асосида юкламанинг чегаравий миқдори аниқланади.

Қурилиш конструкциясида тешик ва ёриқ очиш таьқиқланади, бундай ишларни бажаришга тасдиқловчи рухсат дастлабки ҳисоб-китоблар ўтказмасдан ускуна ва бошқа юкларни кўчириш мумкин эмас. Тешик ва ёриқ очишдан сўнг ҳимоя ва ажратилган конструкциялар қайта тикланиши керак.

34. Қурилиш конструкциялари ускуна пойдевори ва қурилиш иншоотлари минерал ёғлар тушишидан намланишдан ва технологик сувлардан сақланиши керак.

35. Бино ва иншоотлардаги металл конструкциялар емирилишдан ҳимоя қилиниши керак.

36. Марказий иситиш пункти биноси, насос станциялари ва бошқа иншоотларда горизонтал ва вертикал силжийдиган кўтариб турувчи конструкциялар кузатилиши керак. Керак бўлган ҳолатларда ихтисослашган ташилот ёрдами билан қурилиш конструкциялари деформацияси ва грунт сувлари режимининг узоқ муддатли кузатуви ўтказилиши мумкин.

37. Ер остидаги коммуникациялар сув қувури оқова (канализация) иситиш ва ер ости кабеллари ер юзасида кўринадиган жойда мос кўрсаткичга эга бўлиши керак.

38. Сув тошқини бошлангунга қадар сув ўтказиш тармоқлари ва қурилмаларини кўздан кечириш ва сув тошқинидан беталофат ўтказишга тайёрлаш, юқори сув меъёридан пасда жойлашган бино деворлари орасидан ўтган кабель, қувур, вентиляция каналларини тайёрлаш, зичлаш, сув чиқариш мосламаларини тайёр хола келтириш лозим.

39. Ишларни бажарувчи ташкилотдаги ишлаб чиқариш бино ва иншоотларини соз ҳолатда сақланиши ўз вақтида капитал ва жорий таъмирлашни ўтказиш шунингдек улардан тўғри фойдаланиш бўйича жавобгарлик ташкилот раҳбари буйруғи асосида тайинланган шахсга юклатилади.

Масъул шахс бўлмаган вақтда (таътил, хизмат сафари, касаллик) унинг вазифаларини буйруқ асосида бошқа шахс бажаради.

40. Бино ва иншоотларда капитал ва жорий таъмирлаш ишларини ўтказиш ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган йиллик календар режа асосида амалга оширилади.



3 - боб. Иссиқлик тармоғи ва иссиқлик пунктини фойдаланишга қабул қилиш

1-§. Ташқи иссиқлик тармоғи иссиқлик пунктлари ва иссиқлик истеъмоли тизими қурилмаларининг асосий техник талаблари

41. Иссиқлик тармоқларини қуриш ишлари Ўзбекистон Республикасида мавжуд бўлган қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилиши керак.

42 Шаҳарлар, шаҳар типидаги посёлкалар ва саноат корхоналари ҳудудидаги иссиқлик тармоқлари қувурлари бир чизиқда тўғри жойлаштирилиши ҳамда қурилиш қизил чизиғига параллел бўлиши керак.

43. Иссиқлик тармоғида қувурларни ўтказиш қуйидагича бажарилади:

каналсиз - тармоқдаги сув ҳарорати 180 ºС бўлган иссиқлик тармоқлари учун. Сейсмик даражаси 8 баллдан кам ва доимий муз туманларидан ташқарида;

ўтказмайдиган ва ярим ўтказувчи каналлар –иситишнинг ишчи босими 22 кгс/см2 гача ва унинг ҳарорати 350 ºС гача;

ўтказувчи каналлар (тунел)да иситиш кўрсаткичларидан қатъий назар;

юқори ва паст тиргак ва эстакадаларда иситиш кўрсаткичларидан қатъий назар;

44. 300 mm гача бўлган тТақсимловчи иссиқлик тармоғи қувурлари ер тўла техник йўлаклари ёки техник пол остини ўтказилиш мумкин.

45. Ўтувчи каналлар (тунеллар) бинонинг ер тўласининг техник йўлаклари ва техник пол остлари Ўзбекистон Республикасида мавжуд бўлган қурилиш меъёрлари ва қоидаларига биноан ҳаво айланиш тизими билан таъминланган бўлиши керак.

46. Ўтувчи қувурни ётқизиш усулидан қатъий назар иссиқлик юбориш иситиш манбасидан ўнгда қайтиши чапда бўлиши керак.

47. Қувурнинг қиялиги иссиқлик ҳаракатидан қатъий назар қуруқ қопламда 0,002 дан ва сув қатламида 0,003 дан кам бўлмаслиги керак

48. Дренаж тизимидаги қувурларнинг қиялиги 0.003 дан кам бўлмаслиги керак ҳамда иссиқлик тармоғидаги қувур йўналиши ва ўлчами билан бир хил бўлмаслиги мумкин.

49. Иссиқлик тармоғидаги канал ва камералар учун қиялик 0.002 дан кам бўлмаслиги керак; трассанинг қуйи нуқтасида каналдан сувни чиқариш учун муҳандислик иншооти назарда тутилиши керак.

50. Бинога борувчи тармоқланган иссиқлик тармоғидаги қувурларнинг йўналиши бинодан тарқатиш камерасига йўалтирилган бўлиб, қиялиги 0.002 дан кам бўлмаслиги керак.

51. Иссиқлик ўтказувчи доимий ва ишга туширувчи дренажлар учун барча қуйи нуқталар ва вертикал кўтармалар олдидан шунингдек трассадаги ҳар 400-500 m да дренаж қурилмалари ўрнатилади/

Ўз иссиқлигини минимал сарфловчи иссиқлик ўтказгичларда доимий дренаж қурилмалари ўрнатилмайди.

Штуцер ва беркитувчи арматураларнинг шартли ўтказувчанлиги 1-жадвалда келтирилган.

Доимий дренаж буғ ўтказгичларидаги штуцернинг шартли ўтказувчанлиги 2-жадвалда келтирилган.

52. Тўйинган буғ қувурида доимий дренаж қурилмалари қопқоқли ва конденсат тармоғига эга қопқоқлар, штуцерлар ва конденсатчиқарувчи мослама билан жиҳозланиши мумкин. Конденсат чиқарувчи мослама ҳар бир алохида қувурда ўрнатилиши керак.

Конденсат тармоғида умумий конденсат қувури ишлаганда қайтувчи клапанлар бўлиши керак.

53. Ишга тушириш дренажидаги чиқувчи штуцерда 22 атм гача бўлган босимда битта қопқоқ ва вентил 22 атм дан ортиқ бўлганда 2 та бўлиши керак.

54. Баландлиги 800 mm бўлган қувур орқали ўтувчи камералар икки томондан ўтиш майдончалари ва зинапоялар билан ўралади.

55. Иссиқлик тармоғидаги канал ва камералар гидроизоляция билан беркитилиши керак. Канал ва камералар деворлари ҳамда пастки қисмлари грунт сувлари чиқмайдиган жойда бўлиши керак.

56 Иссиқлик камераларида димий зинапоя ва тутқичга эга камида 2 та люк бўлиб камера узунлиги 3 m дан юқори бўлганда камида 4 та кирувчи люк бўлиши керак.Люк диаметри 630 mm дан кам бўлмаслиги керак.

57. Ўтиш каналларидаги трассалар бўйлаб 200 m да авария кириш люклари ҳар 300 m да кириш зинапоялари ўрнатилади. Люклар шунингдек қарама-қарши каналларда узел ва охирги нуқталарда ўрнатилади.

58. Ер ости ётқизиқларидаги камераларда доимий зинапоя ва дастакка эга бўлган камида иккита люк бўлиши керак.Люкнинг диаметри 630 mm дан кам бўлмаслиги керак.

Камера узунлиги 3 m дан юқори бўлганда шунингдек асосий иссиқлик трассаларида жуфт компенсаторларда камида 4 та люк бўлиши керак.

Агар люкни ўлчамларидан белгиланган ускуна ўлчамлари катта бўлса монтаж ойнаси ўрнатилади.

59. Агар баландлиги 1.4 m дан юқори ва қувур қисмлари ер ости ўтказмаларидан кўп бўлганда панжарали ва зинапояли майдонча қурилади.

Бунда зинапоялар ишларни бажарувчи ташкилот ҳодимлари киришига халақит бермаслиги керак.

60. Ўтувчи каналлар ва йирик камералар узеллари кучланиши 12 V дан кам бўлмаган электр лампалар билан ёритилади.Агар камера ва каналларда газ чиқиш эҳтимоли бўлса ёритувчи асбобларда портлаш хавфи бўлмаслиги керак.

Камерада электр ўтказгичли арматуралар мавжуд бўлса қурилма доимий тарзда электр ёрдамида ёритиб турилиши шарт.

61. Иссиқлик тармоғи учун “Иссиқлик тармоғи учун қувурлар сортаменти”да кўзда тутилган давлат стандартлари ва меъёрлари талабларига жавоб берадиган пўлат қувурлар қўлланилиши керак.

62. Иссиқлик тармоғи участкаларидаги сувни бўшатиш учун ҳар 1000 m да секцияли қопқоқлар ўрнатилади. Секцияли участкада қувур ўқи бўйлаб геодезик белгилар 30 m дан ошмаслиги керак.

Секцияли участканинг қуйи нуқтасида қувурдан сувни чиқаришни таъминлайдиган қурилма ўрнатилади. (3-жадвал).

Иссиқлик тармоқларидаги қувурлар дренаж арматураларининг ўлчамлари 4-жадвалда келтирилган.

63. Иссиқлик тармоғи ер ости ўтказмаларида дренаж ва қувурлардан сувни чиқаришда канализация чуқурлик ариқ ва ҳовузлар воситасида амалга оширилади; сувни чиқаришга яқин жойда воситалар бўлмаса махсус чиқарувчи қувурлар ўрнатилади.

Дренаж тизими мавжуд бўлганда дренаж ва қувурлардан сувни чиқаришда коммунал сув чиқариш тизимидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Иссиқлик тармоғидаги қувурлардан сувни чиқариш имконияти бўлмаганда алоҳида камераларда магистрал қувурларнинг дренаж нуқталарида стационар дренаж насосларидан фойдаланилади. Ҳудудий иссиқлик тармоғидаги дренаж арматураларни бўшатиш учун камера ва туннелдан сув чиқаришна таъминлайдиган патрубка бўлиши керак.

Иссиқлик тармоғидаги сувни чиқаришга камерадан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

64. Юқори нуқтадан секцияли участкадан ҳавони чиқаришда 5-жадвалда кўрсатилган сув чиқариш арматуралари ўрнатилади.

65. Секцияли қопқоқли узелда қуйидагилар ўрнатилиши керак:

а) секцияли қопқоқга қадар ўтувчи ва қайтувчи қувурлар орасида сувтўсгич кетма-кет ўрнатилган қопқоқ ва назорат кранлари орасида;

б) сув қувури ва ҳавони гидропневматик тозалаш учун секцияли қопқоқдан кейин ўтувчи ва қайтувчи қувурларда арматурали штуцер;

Изоҳ: иссиқлик тармоғидаги бош участкани тозалаш учун тозаланган сув ва ҳаво узатиш маркзий иситиш пункти, (қозонхона)да сув иситиш қурилмалари қувур схемалари билан таъминланиши керак.

Сув тўсгич ва тозаловчи штуцер диаметри 6-жадвалда келтирилган.

66. Иссиқлик тармоғидаги барча тармоқлар шу жумладан ҳар бир бинодаги камера тармоқларида ўчирувчи арматуралар ўрнатилиши керак. Қувур пастидаги тармоқларни бирлаштиришга йўл қўйилмайди.

67. Иссиқлик тармоғида ўрнатиладиган беркитувчи арматуралар пўлатдан бўлиши керак.

Чўяндан бўлган арматураларни ўрнатишга ўтказиладиган қувур диаметри 50 mm дан кам бўлганда истиш ҳарорати 120º С гача бўлганда йўл қўйилади.

Иссиқлик тармоқларида кулранг чўян арматураларни қўллашга йўл қўйилмайди.

68. Иссиқлик тармоғида ўрнатилган диаметри 200 mm ва ундан юқори бўлган ва сув иссиқлик тармоғида ўрнатилган диаметри 350 mm ва ундан юқори бўлган қопқоқларда тўсиқлар бўлиши керак.

Заводдан етказилган қопқоқларда тўсиқ мавжуд бўлмаса диаметри 7-жадвалда келтирилган тўсиқ қувурлар пайвандланиши керак.

69. Диаметри 500 mm ва ундан юқори бўлган қопқоқлар механизация қурилмалари билан жиҳозланиши керак.

70. Иссиқлик қувурини узайтириш амалга оширилади:

а) қувур диаметри ва иситиш кўрсаткичларидан қатъий назар бурилиш нуқтаси 90º дан 130 ºС гача бўлганда барча ўтказиш усулларида иссиқлик тармоғи трассалари бурилишларидан фойдаланиш ҳисобидан;

б) Қувур диаметри ва иситиш кўрсаткичларидан қатъий назар П-шаклида пайвандланган конднсаторларнинг барча ўтказиш усуллари учун

в) иситиш босим Ру < 2.5 МPа и t < 300 ºС бўлганда диаметри 100 mm ва ундан юқори бўлган ер ости ўтказгичлари ва ер ости пастки тиргаклари учун салникли пўлат компенсаторлар.

71. Иссиқлик тармоғидаги қувур участкаларини каналсиз ётқизганда ўзини қоплаши учун фойдаланиладиган шунигдек П-шаклидаги компенсатор каналда ётқизилиши керак.

72. Салъник компенсаторлар ер ости ётқизиқларининг барча шаклларида узелли ва махсус камералар ўрнатилиши керак.

73. Иссиқлик тармоғидаги қувурлар каналларда бинонинг тезник йўлаклари ва ертўлалари изоляцияси ташқи сиртидан канал тубигача минимал масофани таъминлайдиган тиргак билан таъминланиши керак.

74. Иссиқлик тармоғида техник фойдаланиш ва махсус синовдан ўтказиш жараёнида иситиш кўрсаткичларини кузатиш учун назорат-ўлчов асбоблари ўрнатилиши керак.

а) ўлчов диафрагмалари – ўтувчи ва қайтувчи қувурда (МИП ҳар бир магистралида; диаметри 400 mm ва ундан юқори бўлган тармоқларда , асосий магистралдан қопқоқдан кейин).

Ўлчаш диафрагмаларидан олдин ва кейин ўзгарувчи дифманометр учун гайкали беркитувчи вентил ва штуцер билан жиҳозланиши керак. МИП дан ҳар қандай радиал йўналишгача бўлган кетма-кет ўрнатилган диафирагмаларда вақтинчалик қаршилик миқдори 15 m.вод.ст. дан ошмаслиги керак;

б) манометрлар – диаметри 200 mm ва ундан юқори бўлган магистрал ва тақсимловчи тармоқлардаги ўтувчи ва қайтувчи қувурларда ўрнатилади (қувурлар диаметрининг хар ўзгариш нуқтасида, диаметр ўзгармайдиган бўлса трассанинг хар 600-800м.да, секция задвижкалардан олин ва кейин, тозаланадиган кир тўлагичлардан олдин ва кейин, хамда диаметри 100 мм ва юқори бўлганда ва хар бир очиб-ёпувчи арматурадан олдин ва кейин);

в) термометрлар – диаметри 200 mm ва ундан юқори бўлган магистрал ва тақсимловчи қувурларда (тармоқлардаги ўтувчи қувурларда ва сув бўйлаб қопқоқгача диаметри 150 mm ва ундан юқори бўлган қайтувчи қувурларда)

75. Дренаж йўлидаги сувни чиқариш дренаж насосларида биттаси захирада бўлган камида иккита насос ўрнатилади. Насосларда резервуар ёки дренаж сувларнинг соатлик оқими 0.3 дан кам бўлмаган қурилма бўлиши керак. Резервуар иссиқлик тармоғидаги канал тубини белгилаш учун унинг юқори нуқтасига жойлаштирилади.

76. Иссиқлик тармоғидаги ўтувчи ва қайтувчи линиялардаги чиқарувчи насос станциялари шунингдек туман ва даҳа насос станциялари алоҳида павилъёнларда жойлашиши керак. Насос станцияларини турар жой ва жамоат биноларида ўрнатиш таъқиқланади.

77. Чиқарувчи ва аралаштирилган насос станцияларида камида 3 та шу жумладан 1 та захирадаги насос ўрнатилиши керак.

78. Қайтувчи қопқоқ мавжуд бўлмаганда ёки носоз бўлганда насосдан фойдаланиш таъқиқланади.

79. Ҳар бир насос тортувчи линияларда чиқарувчи қопқоқ ва қайтувчи қопқоқ томонидан қопқоқ ўрнатилиши керак.

Линияда қайтувчи қопқоқ мавжуд бўлмаганда ёки у носоз бўлганда насосларни ишлатиш таъқиқланади.

80. Чиқарувчи ва аралаш насос станцияларида электроэнергия иккита алоҳида мустақил манбадан ўтказилади. Бир манбадан иккинчи манбага электр қувватини улашда биринчи манба кучланиши автоматик равишда туширилиши керак.

81. Қувурларда иситиш кўрсаткичларини кузатиш учун насос станцияларида назорат-ўлчаш асбоблари ўрнатилади:

а) кўрсатувчи термометрлар: чиқарувчи ва аралаш насослар олдидан ва кейин ўтувчи ва қайтувчи қувурларда;

б) кўрсатувчи манометрлар: тортувчи ва чиқарувчи ҳар бир насос патрубкасида;

чиқарувчи ва аралаш насос станцияларида умумий босимли коллекторларда;

в) сув кўрсаткичлари: дренаж насос станциялари резервуарларида;

г) ўлчаш диафрагмалари: чиқарувчи насос станциялари ўтувчи ва қайтувчи қувурларда;

д) ўтувчи қувурларда аралаш насос станциялари насолари олдидан ва кейин.

82. Конденсат йиғиш пунктларида камида иккита насос бўлиб улар параллел ишлаш хусусиятига эга бўлиши керак.

83. Бакдаги конденсат даражаси ва насос ўқи орасидаги белги конденсатнинг максимал ҳароратида патрубкадан тошмаслигини таъминлаши керак.

84. Конденсат йиғувчи станциялардаги конденсат баклар сиғими ҳисобланган киримни 30 дақиқада амалга оширишни таъминлаши керак. Конденсат йиғишнинг ёпиқ тизимида бак цилиндрик шаклда ва туби сферали бўлади.

85. Конденсат баклар атмосфера бошқа жойга кўчирувчи ва чиқарувчи қувурлар билан қурилмалар орқали боғланган бўлади. Шунингдек ускуналар конденсат кўрсаткичи юқори ва паст кўрсаткичга етганда сигнализация билан хабар берилади.

86. Буғ ёстиқли конденсат бакларда бак ичидаги босим кўтарилиб ёки тушиб кетганда сақловчи қурилмалар билан таъминланиши керак.

87. Конденсат йиғиш тизими иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларининг меъёрий ишлашига халақит бермаса бакни ўчиришга рухсат берилади.

88. Конденсат йиғувчи станцияларда конденсатдаги кислород миқдори ва сифатини аниқлаш учун солемер ва музлатгич ўрнатилади.

89. Сув иссиқлик тармоқларида грязевик ўрнатилиши керак:

Иссиқлик манбаси насослар тармоғи олдидаги қарама-қарши қувурларда;

Сув чиқариш насосларидаги кириш олдидаги коллекторларда;

Аралаштирувчи насослар олдида;

Саноат корхоналари ва аҳоли яшаш туманларидаги иссиқлик тармоғи ўтган қувурларда;

Алоҳида бинодаги иссиқлик ўтувчи қувурларда;

Алоҳида бино ёки МИП қарама-қарши иссиқлик қувурларида.

90. Иссиқлик тармоғи арматура ва қувурларнинг кўринувчи қисмлари иссиқлик изоляция билан ўралиши шарт.

Изоляция сирти сементдан қилинган 10-20 mm қалинликдаги ҳимоя қатлами ёки металл мослама билан беркитилади

91. Иссиқлик пунктидаги насослар жойлашган бинолар қувурлар шунингдек шаҳар бўйлаб ўтган ер ости ётқизиқлари кўприклар ва бошқалар асбест цемент билан ўралиб ҳар 2-2.5 m да бўялган ҳалқалар ёки металл мослама билан беркитилади.

92. Ўтувчи каналлар коллекторлар нотурар жой ер тўлалари ва ҳаво ётқизиқларидаги шаҳардан ташқарида бўлган қувурлар ҳар 10 m да 0.5 кенгликдаги ҳалқа билан бўялиши керак.

Қувурлардаги иссиқлик камералари чегаралари тўлиқ бўялиши керак.

93. Фарқлайдиган ҳалқалар қуйидагича бўлади:

а) диаметри 150 mm гача бўлган қувурлар учун- кенглиги 50 mm;

б) диаметри 150-300 mm гача бўлган қувурлар учун - кенглиги 70 mm;

в) диаметри 300 mm дан юқори бўлган қувурлар учун – кенглиги 100 mm;

Асосий бўяладиган ранг ва фарқлайдиган ҳалқа 8-жадвалда келтирилган

94. Бинодаги иссиқлик тармоғининг ҳар бир қувурида иссиқлик пункти бўлиши шарт.

95. Алоҳида саноат корхоналари турар жой даҳаларидан ташқари иссиқлик пунктлари иссиқлик сарфини ҳисобга олиш ва иссиқлик ҳамда гидравлик тартибни мувофиқлаштириш учун марказий иссиқлик пунктлари қурилиши мумкин.

96. Буғ ўтувчи иссиқлик пунктларида босимни тартибга солиш ускуналари бўлади.Босимни тартибга солиш учун беркитувчи арматурадан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Редукцион қопқоқдан кейин сақловчи қопқоқ ўрнатилиши керак

97. Буғ тармоғидаги иссиқлик пунктлари ишга туширувчи (тўғри) ва фойдаланиш (дроссел шайба) дренажлари билан ўрнатилади.

Ишга туширувчи дренажлар ўрнатилади:

а) бош кириш қопқоқлари олдидан;

б) тақсимловчи коллекторда;

в) тақсимловчи буғ қувурлари ишга туширувчи қопқоқлари учун;

г) иссиқлик пункти ва иссиқлик истеъмоли тизими иссиқлик ўтказгичларнинг барча қуйи нуқталарида.

Фойдаланиш дренажлари иссиқлик пункти ва иссиқлик истеъмоли тизимининг барча қуйи нуқталарида бўлиши керак.

98. Иссиқлик пункти биноси алоҳида кирувчи, ташкарига очилувчи ва ишончли беркитилган эшикка эга бўлиши керак.

99. Ташқи иссиқлик тармоғидаги қувур орқали ўтувчи тешик ичида қўзғалмайдиган тиргак ўрнатилади.

100. Иссиқлик пунктини ёритувчи арматурага эга электр лампа билан ёритиш зах бинолар шунингдек сув ўтказгич канализация ва ҳаво айланишига мосланган ускуналар талабларига мувофиқ бўлиши керак.

101. Иссиқлик пункти биносидаги ускуналар хизмат ҳодимлари эркин киришини таъминлаши керак.ускуналар орасидаги ўтиш кенглиги 1 m дан кам бўлмаслиги керак. Ажратилган қувур сиртидан деворгача масофа 0.1 m дан арматура гардишидан пол ёки шифтгача масофа 0.3 m дан кам бўлмаслиги керак.

Иссиқлик истеъмоли тизимидаги иссиқлик пункти биноси ўлчамлари 9-жадвалда келтирилган.

102. Битта иссиқдик пунктидан турли хил иссиқлик таъминоти тизимида ҳар бир тизим ссиқлик пунктидаги тақсимвчи коллекторга бирлаштирилади.Бу тизимларнинг ҳар биридан қайтувчи сув алоҳида коллектор бўйлаб амалга оширилади.

103. МИП да қуйидаги ускуналар ўрнатилади:

а) ташқи иссиқлик тармоғидан МИП қувурларини ажратувчи қопқоқлар;

б) Ўтувчи қувурларда агар сув ўлчагич бўлганда қайтувчи қувурда грязевик;

в) дренаж сув қувурлари учун ва дренаж сув чиқарадиган қурилмалар;

г) қувурни юқори нуқтасидан ҳавони чиқариш учун кранлар ;

е) ўтувчи ва қарама-қарши қувурларда тақсимловчи коллекторлар;

ж) сув иситкичлар - МИП дан марказий таъминотга иссиқ сув ва иситиш тизими учун ташқи тармоққа бирлаштирилган;

з) ҳар бир тақсимловчи ва йиғувчи коллекторларда қопқоқлар.

104. МИП да қуйидаги назорат-ўлчов асбоблари бўлиши керак;

а) кўрсатувчи манометрлар – ўтувчи ва қарама-қарши қувур кириш қопқоқларидан олдин ва кейин; ҳар бир ўтувчи қувурда тақсимловчи коллектор қопқоғидан кейин; ҳар бир сув чиқарувчи ва ва ҳайдайдиган насосда;

б) кўрсатувчи термометрлар – умумий ўтувчи ва қайтувчи қувурларда ҳамда йиғувчи ва қайтувчи коллекторлар олдидан;

в) сарфлагич – ўтувчи ва қайтувчи қувурларда

105. Саноат корхоналари ва шаҳар даҳаларидаги МИП ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимида асосий қопқоқ ва қарама-қарши қувурларда иссиқлик тармоғи мустаҳкамлигини назорат қилиш учун сув ўлчагич ўрнатилади.

106. Алоҳида бинодаги маҳаллий тизим ва иссиқлик тармоғига бирлаштириш схемасидан мустақил иссиқлик пунктида қуйидаги қурилмалар ўрнатилади:

а) маҳаллий иссиқлик истеъмоли тизими ва бошқариш узелини ажратувчи қопқоқлар;

б) иссиқлик истеъмоли тизими ва ташқи иссиқлик тармоғини бошқариш узелини ажратувчи қопқоқлар;

в) агар сув ўлчагич ўрнатилмаган бўлса ўтувчи шунингдек қайтувчи қувурлардаги грязевик;

г) тизимни тўлдириш ва бўшатиш қурилмалари;

Насослар элеваторлар сув иситкичлар автоматик бошқариш қурилмалари лийиҳа бўйича бирлаштириш схемаси ва иссиқлик тармоғига боғлиқ ҳолда ўрнатилади.

107. Аралаш сув қувурларида элеватордан кейин қувурлар орасидаги масофа 5 диаметрдан кам бўлмаслиги керак:

Бунда элеватордан кейинги қувур диаметри элеваторгача бўлган қувур диаметридан бир калибр катта бўлиши керак.

108. Иссиқлик истеъмоли тизимини тўлдириш тозалаш ва сувни чиқариш учун канализацияга ега бўлган иссиқлик пункти узели сув ўтказгич билан бирлаштирилади. Сув ўтказгич билан иссиқлик узели қувурларини бирлаштириш меъёрий фойдаланиш даврида амалга оширилади.

Дренаж қурилмаларини канализация билан бирлаштириш албатта бажарилиши керак.

109. Агар иссиқлик пунктидаги сув қабул қилиш канализация тармоғи иссиқлик истеъмоли тизимининг пастки белгисидан юқорида жойлашса шунингдек сув ўтказгичда босим истеъмолчилар тизимидаги босимдан кам бўлса иссиқлик пунктида насос ўрнатилади.

110. Иссиқлик пунктида элеватор грязевик атрофида тўсиқ қўйиш шунингдек ўтувчи ва қайтувчи қувурлар орасига тўсиқ қўйишга йўл қўйилмайди.

111. Иссиқлик пунктидаги бошқариш узели қуйидаги назорат-ўлчаш асбоблари билан жиҳозланади:

а) манометрлар (кўрсатувчи) – кирувчи қопқоқлар ва штуцерлардан кейин ўтувчи ва қайтувчи қувурларда ўтувчи қувур ҳамда аралаштирувчи қурилмалардан кейин қопқоқгача ва қопқоқдан кейин;

б) термометрлар (кўрсатувчи) – кирувчи қопқоқлардан кейин ўтувчи ва қайтувчи қувурларда аралаштирувчи қурилмалардан кейин аралаш сув қувурларида шунингдек барча алоҳида иссиқлик истеъмоли тизимидаги қайтувчи қувурларда термометр ўрнатиш учун гилзалар;

в) сарфларни ўлчагичлар (сув ўлчагичлар) – ўтувчи ва қайтувчи қувурларда очиқ иссиқлик таъминоти тизимида –ўтувчи қувурларда ва иссиқ сув таъминоти линиясида аралаштирувчи қурилмалардан кейин.

112. Иссиқлик пунктида битта манометрни икки ва ундан ортиқ нуқталардаги босимни ўлчаш учун ўрнатишга йўл қўйилмайди.

113. Ҳар бир иссиқлик пунктида МИП га хизмат кўрсатиш йўриқномаларига мувофиқ бошқариш узеллари коммуникация схемалари бундан ташқари МИП дан ўтувчи ташқи иссиқлик тармоқлари схемаси бўлиши керак.

114. Беркитувчи ва бошқарувчи арматуралар манометр ва термометрлар иссиқлик тармоғи схемасига биноан рақамланади.

115. Элеваторлар ва бошқа аралаштирувчи қурилмалар мавжуд бўлган истеъмолчилар иссиқлик пунктларида вентиляция тизимини маҳаллий иситиш иссиқ сув таъминоти ва технологик иссиқлик истеъмолини истишда иссиқлик узелига аралаштирувчи қурилмалар ўрнатилади.

116. Иссиқ сув таъминоти тизимида сувни бевосита ажратиш иссиқлик пунктидаги ўтувчи ва қайтувчи қувурлар орқали ўтиб иккала қувур бир вақтнинг ўзида аралаш шаклда бўлади.

Иссиқлик пунктида сув оқиб кетишининг олдини олиш учун фойдаланиш жараёнида қайтувчи қувурдан тармоқланган қайтувчи қопқоқ мустаҳкамлиги мунтазам равишда текширилиши керак.

117. Иссиқ сув таъминоти тизимидаги сув иситкичларни иссиқлик тармоғи иссиқлик пункти қувурларига қуйидагича бирлаштирилади:

а) олдиндан ёқилган ва параллел бўлган иссиқ сув таъминоти тизимидаги максимал соатлик юклама миқдорида ва иситишнинг ҳисобланган юкламаси 0.3 гача бўлганда;

б) икки босқичли навбатда, агар кўрсатилган миқдор ҳарорат графигидан 0.1 кам бўлса;

в) аралаш икки босқичли агар иситиш графиги ва кўрсатилган график 0.1 дан кўпга фарқ қилса;

Ҳаммом чўмилиш бассейнлари меҳмонхона ва касалхоналар иссиқ сув таъминоти тизими иситкичлари аккумлятор баклари каби параллел схема бўйича бирлаштирилади

118. Иссиқлик алмашувчи аппаратлар сифатида иссиқ сув таъминоти тизими учун сув истиш тармоғига уланганда сув иситиш қувурлари бирлаштириш схемаси бўйича сув иситкичлар қўлланилади.

Иситиш юзаси трубкаси ёнмайдиган материалдан бўлиши керак.Пзлат трубкали сув иситкичларни ўрнатиш таъқиқланади

119. Иссиқлик таъминотидаги сув иситкичлар истиладиган сув ҳароратини автоматик бошқарувчи қурилма билан албатта жиҳозланиши керак. Иссиқ сув таъминоти иситкичларини ҳароратни автоматик бошқариш қурилмаларисиз ёқиш таъқиқланади.

120. Турар жой ва жамоат биноларидаги барча иссиқ сув ажратиш нуқталари шунингдек саноат корхоналарида бирлаштириш схемаларидан алоҳида иссиқликдан фойдаланиш жойларида крандан чиқувчи иссиқ сув ҳароратини автоматик бошқариш имконини берувчи арматуралар билан жиҳозланиши керак.

Ажратувчи кран қурилмалари совуқ сув ва аксинча бўлиши мумкин. Бошқа ҳолатларда иссиқ ва совуқ сувни қувурларида тескари қопқоқлар ўрнатилади.

121. Ҳаво истиш мосланган вентиляция ва иссиқлик узеллари калорифер қурилмаларини бирлаштириш бевосита қурилма ўрнатиш жойигача ўтувчи ва қайтувчи қувурлар орқали амалга оширилади.

122. Ҳаво истиш ва мосланган вентиляция калорифер қурилмаларини иссиқлик тармоғига бирлаштиришда босқичма босқич сув иссиқлик тармоғидан амалга оширилади.

Гидравлик қаршиликнинг миқдори калорифер қурилма олдидаги сув тармоғи қувури босимидан кам бўлиши керак;тескари ҳолатларда параллел тармоқларнинг минимал миқдори билан схема бўйича амалга оширилади

123. Ҳар бир калорифер қурилма иссиқлик кирувчи ва чиқувчи жойда ўчирувчи арматура билан шунингдек ўтувчи ва қайтувчи қувурларда термометр учун гилзалар билан таъминланади.

124. Ўчирувчи арматура ўрнатилган жойда калорифер музлашининг олдини олиш учун диаметри 2-5 mm бўлган дроссео диафрагмали байпас назарда тутилиши мумкин.

125. Иссиқлик сарфини бошқарувчи қурилма бўлмаган калорифер қурилмаларида ўчирувчи қувурда арматура ўчирилгандан кейин дроссел диафрагмани ўрнатиш учун гардишли бирикма назарда тутилиши мумкин.

126. Калорифер қурилмалари иссиқлик қуввати 0,25 Gcal/h ва ундан юқори бўлганда ўтувчи ва қайтувчи қувурда диафрагма ўлчагичлари ўрнатилади.

127. Мосланган-ҳаво айланиш қурилмалари ва иситиш агрегатлари 2.5 m ва ундан баланд қилиб қурилади доимий майдонча ва зинапоялар билан жиҳозланган бўлиши керак.

128. Иситиш тизимини бирлаштириш схемаларидан қатъий назар берктувчи арматура ўрнатилиши керак.

а) тизимни ўчириш ва бўшатиш мақсадлари учун

б) алоҳида тармоқ ҳалқа шунингдек устунни ўчириш ва бўшатиш учун

в) ҳар бир иситиш қувурлари олдидан музлаш жиҳатидан хавфли ҳудудда жойлашганларидан ташқари (зинапоялар, галереялар, тамбурлар).

129. Иситишнинг сув тизими идишлар билан фақатгина алоҳида чизмалар бўйича бирлаштирилади. (иссиқлик алмаштиргич орқали) Агар бу тизимни боғлиқ схемалар бўйича бирлаштириш керак бўлганда (элеваторли элеваторсиз ёки насос бирлаштириш) идишни ҳаво йиғувчи мустаҳкам қурилма билан алмаштирилади.

130. Нотурар жой ёки истилмайдиган бинолардан ўтувчи иситиш тизими қувурлари иссиқлик изоляция билан қопланиши керак.

  1   2   3   4   5   6   7   8   9


База данных защищена авторским правом ©bezogr.ru 2016
обратиться к администрации

    Главная страница